Маданият ва спорт вазирлиги маълум қилишича, республикада бу давлатлардан 6,5 минг нафари меҳмон бўлди. Ҳиндистондан келганлар сони ҳам анча ортди ва 3 мингга етди. Яқин хориж туристларидан эса Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон фаол. Чет элликлар кўпроқ Алмати шаҳри ва вилоятини кезишни маъқул кўрди. Шунингдек, Астана, Ақтўбе, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Чимкент ва Қарағанди минтақалари ҳам саёҳатчиларнинг оммавий йўналишлари қаторига кирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси