Ғазо секторидан эвакуация
қилинган 99 нафар қозоғистонлик ва уларнинг оила аъзолари махсус самолёт билан Алматига
келтирилди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги уларни эвакуация қилиш билан шуғулланди. Келганларга
вақтинчалик уй-жой, ҳуқуқий, тиббий ва
бошқа ёрдам берилди. Қозоғистоннинг Исроил, Иордания ва Мисрдаги элчихоналари
ушбу давлатларнинг масъул органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда
иш олиб бориши туфайли шундай натижага эришилди. Қозоғистон Ташқи Ишлар
вазирлиги Яқин Шарқ давлатлари ташқи
ишлар вазирликлари билан бирга фуқароларнинг Ғазо секторидан чиқиб кетиши учун
хавфсиз йўлак очилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.