Миллий
суперкомпьютер марказига ташриф буюрган Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга MedTech,
EdTech, GovTech ва саноат соҳасидаги энг яхши IT ечимлар тақдим этилди. Улар
қаторида аҳоли турмуш сифатини оширишга мўлжалланган SmartCity Astana лойиҳаси
ҳам бор. Эндиликда сунъий идрок ёрдмида ишлайдиган, 100 мингтадан зиёд видеокузатув
камераларига уланадиган пойтахтнинг рақамли нусхаси яратилади. AlemLLM ва AI
Kitap лойиҳалари эса янги билимлар олишга мўлжалланган. Уй-жой муаммоларини ҳал
этишга мўлжалланган мажмуавий экотизим - Baspana Hub ёрдамида маркетплейс
орқали бошпана олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш ва ҳатто таъмир ишларига
буюртма бериш мумкин. Давлат раҳбарига юк ташиш билан боғлиқ стартап ҳам тақдим
этилди. Унинг жамоаси Google акселерация дастурида қатнашди ва дастурнинг илғор
учлигига кира олди. Қозоғистон стартаплари қаторида халқаро даражага етганлари
ҳам бор. Surfaice.pro Американинг 5 та штатида ишлаяпти ва қурилиш соҳаси учун ноу-хау
тайёрлаяпти. Қозоғистон ай-ти мутахассислари ўрмон ёнғинларини кузатиш, спорт
ва тиббиёт соҳалари учун ҳам қизиқарли ечимлар тақдим этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

