Қозоғистонда Евроосиё саноат-логистика хаби қурилиши бошланди. Уральскда иншоот пойдеворини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ерда учинчи томон юкларини сақлаш ва қайта ишлаш учун очиқ турдаги божхона омбори бунёд этилади. Янги хаб бизнес учун жозибадор нуқтага айланиши ва Қозоғистоннинг Евроосиёнинг муҳим транспорт-логистика маркази сифатида мавқеини мустаҳкамлаши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Уральск халқаро транспорт йўналишлари чорраҳасида жойлашган, EОИИ мамлакатлари бозорларига бевосита чиқиш имкониятига эга замонавий индустриал-логистика марказини шакллантириш учун катта салоҳиятга эга.
Султанғали Кинжақулов, "NK Kazakh Invest" АЖ бошқаруви раиси:
- Лойиҳага жами 130 миллион доллар инвестиция киритилади. Ушбу лойиҳа савдо, логистика ва ишлаб чиқаришга ижобий таъсир кўрсатишига ишончимиз комил. Марказда А тоифасидаги йирик омборлар қурилади, шунингдек, ишлаб чиқариш объектлари ва божхона инфратузилмаси жойлаштирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

