Қозоғистон Президенти бандлик сифатини оширишни топширди

Қозоғистон Президенти бандлик сифатини оширишни топширди

Бандлик сифатини ошириш, пенсия тизимини такомиллаштириш, ижтимоий муҳофаза тизимида инклюзив ёндашувларни ривожлантириш. Қозоғистон Президенти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Асқарбек Ертаевга шундай топшириқлар берди. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев вазирликнинг 2026 йил учун устувор иш йўналишлари бўйича маъруза тинглади. Эндиликда вақтинчалик иш беришдан барқарор ва сифатли иш ўринларига ўтиш, меҳнат мобиллигини ошириш, таълим тизимининг меҳнат бозори талабига кўра ишлашига эришиш кутиляпти. Бундан ташқари, 2030 йилгача мўлжалланган миграция сиёсати концепциясига кўра, ташқи ва ички миграция жараёнларини бошқариш ва прогноз қилиш жараёнлари такомиллашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси