Қозоғистон халқаро сув ва саломатлик протоколига қўшилади

Қозоғистон халқаро сув ва саломатлик протоколига қўшилади

Қозоғистон учун сувни тозалаш ва хавфсиз ичимлик сув етказиш, шунингдек, оқова сувни бартараф этиш, ундан қайта фойдаланиш соҳасидаги илғор технологиялар ва билимларга йўл очилади. Мажилис 1992 йилда қабул қилинган Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш конвенцияси бўйича сув ва саломатлик масалаларига оид протоколни ратификация қилди. Эндиликда юртимиз  мониторинг ва эрта огоҳлантиришда қўшма тизимлар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ҳаракат режасини ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин бўлади. Айтиш жоиз, ушбу протокол – сув таъминоти, санитария, гигиена ва соғлиқни сқалаш масалаларини ўзида бирлаштирган дунёдаги дастлабки халқаро келишув саналади. Унинг асосий мақсади – захиралардан рационал бошқарув ҳисобига одамлар соғлиғини муҳофаза қилишдир.

Абдумалик Сарманов таржимаси