Қозоғистонда Наврўзнома якунланяпти

Қозоғистонда Наврўзнома якунланяпти

Бугун Қозоғистонда Наврўзноманинг сўнгги куни нишонланади. Эслатамиз, 14 мартдан 23 мартгача бўлган ҳар бир кун Қозоғистон маданияти ва жамияти бойлиги бўлган маълум бир мавзу ва қадриятга бағишланганди. 23 мартда Қозоғистонда Покланиш куни ўтади. У экологик мувозанатнинг муҳимлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш зарурлигига қаратилади. Алматида умуммиллий экологик акция ташкил этилди. Мегаполис кўчаларида 19 мингта кўчат ўтқазилади. Бу — ишларнинг дебочаси. Йил охиригача шаҳарда ярим миллион туп жўка, қайин ва бошқа дарахтлар ўтқазилади. 2030 йилгача шаҳарда яна 2,5 миллионта турли дарахт ва бута ўтқазилиши кутиляпти.

Айнур Сейлхан, эколог, халқаро эксперт:

- Чинор тез ўсади. Инжиқ эмас, шунинг учун шаҳар майдончаларига жуда мос келади. Қорақайин ва эман – кундалик «фильтр»ларимиз, йилда 12 ой ҳавони тозалаб туради. Терак яшиллик манбаи, фақат турини танлашда янглишмаслик керак. Энг маъқули – жўка. У шаҳар ҳавосидаги заҳарли моддаларнинг 99 фоизини сўриб олади.

Жакан Тугельбаев, Алмати шаҳридан:

– Сўнгги йилларда Алмати шаҳрида кўкаламзорлаштириш, дарахтлар экиш бўйича катта ишлар қилинаётганини кўряпман. Бу ишлар шаҳар экологиясини яхшилайди, айниқса, ёз ойларида дарахтлар соясида ўтириш мароқли. Бундан мамнунман. Дарахт экиш келажак авлод учун ҳам жуда муҳим. Биз эккан кўчатлар болаларимиз, невараларимизга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси