Қозоғистонда кўпроқ анимацион кинолойиҳалар чиқарилади

Қозоғистонда кўпроқ анимацион кинолойиҳалар чиқарилади

Қозоғистонда анимацион фильмлар тобора кўпроқ суратга олинади. Жорий йилда давлат 8 лойиҳани молиялаштиради. Шулардан бирини ёш режиссёр Дильшат Рахматуллин жамоаси суратга олади. Сўнгги 11 йил ичида мазкур студия ўнлаб мультфильмлар яратди. Масалан, «Алла» қисқа метражли фильми бу йил баҳорда Туркияда бўлиб ўтган танловда энг яхши анимация деб тан олинди. «Ашина. Самовий бўрилар тўғрисида афсона» кинодурдонаси 2023 йил охирида тақдим этилади.

Дильшат Рахматуллин, анимацион фильмлар режиссёри:

- Бу мультфильм 3-Д қорматда, қозлоқ тилида, русчага дубляж қилинади. Шунингдек, Туркия, туркийтилли дунё билан музокара олиб боряпмиз, улар ўз тилларига таржима қилиши кутиляпти. Биздаги сифат бошқаларникидан заррача ҳам паст эмас. ҳатто юқори. Шунинг учун қўшни давлатларга бемалол прокатга қўйишимиз мумкин. Рақобатбардош маҳсулот ярата оламиз.

Давлат Нур-Султондаги медиакомпаниянинг иккита лойиҳасига маблағ ажратади. Пойтахт жамоаси Миллий кино марказига Алматига бағишланган бадиий фильм ва «Ева. Жасур қиз» ҳужжатли фильмини тақдим этган. Ҳужжатли асар бош қаҳрамони - ҳали гўдаклигидан миллий кўкпар ўйини билан шуғулланиб келаётган алматилик қиз. Фильм у ҳақда ҳикоя қилинади. Бу спорт эса одатда нозик жинс вакилларига хос эмас, деб ҳисобланади.

Темирбек Аманжўл, сценарийчи режиссёр:

- Ева умуман қўрқмайди ҳисоб, ваҳимага берилмайди. Қандай тик тепаликларга чиққанини, тушганини кўрсангиз эди. Юқорига ҳам, пастга ҳам от устида кетаверади. Бундай жасурлик ҳамма йигитда ҳам бор дейиш қийин.

«Ева. Жасур қиз» фильми учун материалларнинг бир қисми суратга олинди. Лойиҳа муаллифлари 2022 ичида ёпиқ намойишни ташкил қилмоқчи. Ижодий гуруҳ учун бу дастлабки улкан лойиҳа. Фильм харажатларининг 70 фоизини давлат ўз зиммасига олади. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда, жами 62 кинолойиҳа бюджетдан ёрдам олади.

Абзал Мухимов, миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат маркази бошқаруви раиси ўринбосари:

- Танловга жами 200 дан зиёд ариза тушди. Шундан 60-70 фоизини ёшлар йўллади. Бу – Қозоғистон кинематографининг янги авлоди, уларда креатив ишлар кўп, мустақил ва жасур фикрлайди. Яқин кунларда ғолиблар ўз ғояларини рўёбга чиқаради.

Бу эса мамлакат киносаноатида янги иқтидорлар бўй кўрсатади, дегани. Уларни дунё таний бошлайди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда жаҳоннинг салкам 20 давлатида Қозоғистон киноси кунлари ўтказилади. Улар қаторида АҚШ, Канада ва  Германия ҳам бор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.