«100 кун - 100 савол»: Вазирга 800 дан ортиқ мурожаат

«100 кун - 100 савол»: Вазирга 800 дан ортиқ мурожаат

Вакцинация, онкологик диспансерлар, ахборот тизимлари, коронавирус билан кураш. Қозоғистон аҳолисини шу ва бошқа кўплаб масалалар безовта қилади. «100 кун - 100 савол» лойиҳаси доирасида фуқаролар шу каби саволларини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирига бериши мумкин. Ҳозирча жами 842 та мурожаат тушган. Вазирлик раҳбари Ажар Ғиният айтишича, уларнинг 50 тадан зиёди тезкор тартибда ҳал қилинган, қолган 792 таси эса ўрганилмоқда.

«Биз учун сиз берган ғоялар, таклиф-тавсиялар қимматли, синчиклаб ўрганилгач, улар “Тиббий ёрдам, дори-дармон таъминоти ташкилотларини, кадрлар салоҳияти сифатини кўтариш ва тиббиётнинг бошқа муҳим аспектларини такомиллаштириш бўйича иш режаси”га киритилади. Мурожаатлар сони кун сайин ошиб боряпти, ҳар бири бўйича таҳлил ўтказилиши ва ҳеч бири эътиборсиз қолдирилмаслигига кафолат бераман», дея таъкидлади вазир.

Бундан ташқари, Ажар Ғиният уқтиришича,лойиҳа доирасида жамоатчилик билан учрашувлар ўтказилади. Бунинг учун вазир минтақаларга чиқишни режа қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси