Қозоғистонда ички туризм 50 фоизга ошди

Қозоғистонда ички туризм 50 фоизга ошди

Ички туризм кўрсаткичлари рекорд даражага етди. Ўтган 2021 йил якунларига кўра, мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган юртдошларимиз сони 50 фоизга ўсди ва 7 миллион нафарга яқинлашди. Бу эса пандемиягача бўлган даврдагидан 300 минг нафарга кўп. Ҳукумат йиғилишида Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилишича, карантин чекловлари оқибатида хорижлик меҳмонлар сони бирмунча камайди. 

Даурен Абаев, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири:

- Миллий паркларимиз – Или-Алатау, Кўлсай, Чоринга сафар қилаётганлар сони анча ортди. 2012 йилдан буён Или-Алатау миллий паркига келган туристлар сони 4 минг нафардан 430 минг нафаргача етди. 2020 йил билан таққослаганда, таътил жойлари 172 тага ортди, жами 3 минг 686 меҳмонхона ишлаб турибди. Жами, 193 минг ётоқ ўрни мавжуд. Туристлар сонига келсак, мамлакатимиз фуқаролари ҳисобига қатор минтақаларда улар сони анча ортди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми карантингача бўлган давр билан тенглашди. 2021 йилда бу кўрсаткич 109 миллиард тенгега етди.

2025 йилгача мўлжалланган Тадбиркорликни ривожлантириш Миллий лойиҳасига кўра, ўтган йили режалаштирилган 22 минг ўрнига 31 минг одам иш билан таъминланди. Даурен Абаев маълум қилишича, жорий йилда миллий лойиҳа доирасида яна 25 минг янги иш ўрини очилиши мўлжалланяпти.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.