Шарқий Қозоғистонда илвирс ҳаёти ўрганилади

Шарқий Қозоғистонда илвирс ҳаёти ўрганилади

Мамлакат шарқидаги Катон-Қарағай миллий паркида февраль-июнь ойларида қатор экспедициялар иш олиб боради. Бутунжаҳон Ёввойи табиат жамғармаси берган маълумотга кўра, лойиҳа Олтой-Саян экоминтақасининг Қозоғистон қисмида ушбу ноёб жониворни сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилмоқда. Экспедициялар давомида зоолог ва инспекторлар илвирс юриши мумкин бўлган жойларга фотоқопқон қўяди, аввал ўрнатилган камераларни текширади. Бундан ташқари, мутахассислар қор барсига оид биологик материаллар тўплайди, бу эса молекуляр-генетик таҳлил ёрдамида ҳайвонлар жинси, гуруҳдаги сони, ўзаро қариндошлик алоқаларини аниқлаш имконини беради. Таъкидлаш лозимки, Катон-Қарағай миллий паркида учтадан олтитагача илвирс яшаши тахмин қилинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси