Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, Ушарал, Балхаш, Зайсан ва Уржарга қизиқиш ҳар вақтдагидан юқори. Туристлар курорт зоналари ҳамда пляжларда таътилини ўтказяпти. Бундан ташқари, Ақтўбе ва Туркистонда сайр этиш учун келаётганлар сони кескин ортди. Жорий йилда саёҳатчиларнинг мазкур шаҳарларга қизиқиши 40 фоизга кўпайди.
ЕРНУР КЕНЖЕБЕКОВ, «KAZAKH TOURISM» МАТБУОТ КОТИБИ:
- Ички туризмни ривожлантириш хорижлик саёҳатчиларни жалб этиш каби жуда муҳим. Маданият ва спорт вазирлиги ички туризмни рағбатлантирувчи турли дастурларни ишлаб чиқиб, жорий этяпти. Масалан, Kids go Free дастури орқали оилавий таътилни ташкил этиш ва маблағингизни тежашингиз имкони бор. Туроператорлардан туристик пакетлар харид қилиш орқали 30 фоизгача кам харажат қилиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси