Қозоғистонда кўмирдан газ оладиган завод қурилади

Қозоғистонда кўмирдан газ оладиган завод қурилади

Қарағанди вилоятида кўмирдан газ оладиган завод қурилиши режалаштириляпти. Хитой компанияси бу лойиҳа учун инвестиция киритади. Янги кўмир кимёси корхонаси йилига 2 миллиард куб метр ёнилғи беради. Kazenergy ҳамжамияти раиси ўринбосари Жамбулат Сарсеновнинг маълум қилишича, лойиҳа кўмир кимёси соҳаси ривожланишига янги туртки беради. Корхона ишга тушиши янги технологиялар жалб этиш, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш учун хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда 33,6 миллиард тонна кўмир захираси бор. У захираларга бой давлатлар ўнлигига киради.

Жамбулат Сарсенов, Kazenergy ҳамжамияти раиси ўринбосари:

Хитойда кўмир кимёси турли йўналишларда фаол ривожланяпти. Бунга катта эътибор бериляпти. Кўмир кимёси жараёнлари одатда кўп миқдорда сув талаб қиладиган жараёнларни ўз ичига олади. Қозоғистонда кўмир захиралари кўп. Биз бундай технологияларни ўрганиб олсак фақат фойда қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси