Монополияларни қисқартириш ва бозорларда тенг имкониятлар яратиш Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. Мажилисда сўзга чиққан Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси биринчи ўринбосари Рустам Ахметовнинг фикрича, шу кунгача асосий соҳаларда монополия сақланиб қоляпти. Ёнилғи-энергетика мажмуаси, транспорт ва алоқа ҳам улар қаторида. Қонун лойиҳаси монополия тизимларининг товар бозорларига таъсирини камайтиради, захираларга йўл очади. Таъкидлаш лозимки, ишланма муаллифлари ривожланган давлатлар экспертларининг инвестициявий жозибадорликка оид тавсияларини ҳисобга олган.
Рустам Ахметов, Первый зампредседателя «Агентство по защите и развитию конкуренции РК»:
- Ёндашган бозорларнинг инвестициявий жозибадорлиги уларнинг тегишли захираларни олиши учун йўл очилишига боғлиқ. Ҳужжат бозорда монополияни бартараф этиш самарадорлиги кам воситачиларни бартараф қилиш, бозорнинг бу қисмида қоладиган даромад улушини камайтиришга қаратилган. Маҳсулот олиш қоидаларини белгилаш нефть маҳсулотлари сотаётганганлар, кўмир бизнеси, кўмир разрезлари, энергетика компаниялари, алоқа, темирйўл ташишлардаги маржани камайтиради. Бу - инфратузилма, хомашё олиш имконияти Қозоғистонга инвестиция жалб этиш, янги инвестор ва ишлаб чиқарувчилар келиши учун зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси