Қозоғистон ўтган йили 20 миллиард доллардан зиёд бевосита хорижий инвестиция жалб қилди. Мамлакатимиз Марказий Осиёнинг асосий инвестициявий хаби сифатида мавқеини мустаҳкамлаяпти. Минтақага келган сармоя оқимининг 70 фоизи республика улушига тўғри келди. Астанада бўлиб ўтган экспорт-кредит агентликлари ва
инвестициявий суғуртачилар халқаро бирлашмаси бўлган Берн иттифоқининг баҳорги йиғилишида мамлакатимиз экспорт ва тадбиркорлик салоҳияти муҳокама қилинди. Қозоғистон пайтахтида дунёнинг 70 тадан зиёд мамлакатидан 240 нафар делегат йиғилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов йиғилиш қатнашчилари тадбиркорлик иқлимини
ривожлантириш, стратегик инвестициявий лойиҳларни рўёбга чиқариш бўйича мамлакатда
олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Ўз навбатида экспертлар Қозоғистон молия воситалари экспорт молияси глобал тизимига интеграция қилиниши мумкинлигини таъкидлади. Бу эса мақсад сари муҳим қадам. 2030 йилгача мўлжалланган Савдо сиёсати концепциясига
кўра, Қозоғистон нохомашё экспортини 52 миллиард долларга етказиш ниятида.
Юичиро
Акита, Берн экспорт-кредит агентликлари
иттифоқи президенти:
–
Қозоғистоннинг салоҳияти катта, бугунги кунда истиқболли лойиҳаларнинг
инвесторларга молиявий жиҳатдан жозибадор бўлиши муҳим. Бунинг учун давлат ва
хусусий сектор тиғиз ҳамкорлик қилиши зарур. KazakhExport ва «Байтерек»
холдинги Қозоғистонга молия жалб этиш жараёнида Берн иттифоқининг асосий
ҳамкорларига айланади. Ўта муҳим минераллар, энергетика ва инфратузилма билан
боғлиқ йўналишларга қизиқиш катта. Бундан ташқари, Қозоғистон дунё ядро соҳаси ривожланишида катта ўрин
тутади.
Инвесторлар ноёб ер металлари қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, атом энергетикаси, рақамли технологияларга эътибор қиляпти.
Мутахассислар фикрича, Қозоғистон бу йўналишларда минтақада кучли мавқега эга.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилоти мамлакатда инвестициявий таваккаллар мўътадил даражада эканлигини
маълум қилди. Бу эса хорижий ҳамкорларнинг қизиқишига эришиш имконини беради.
Сильвия
Гаворникова, ИҲТТ экспорт кредитлари ва рақобат бўлими раҳбари:
– KazakhExport халқаро музокаралар, тажриба алмашиш, энг
яхши амалиётлар бўйича минтақада пешқадамлар қаторида. Биз иштирокчиларимиз,
харидорлар ва инвесторлар томонидан
Қозоғистонга қизиқиш ошаётганини кўриб турибмиз. Шунинг учун
мамлакатнинг халқаро талаблар ва стандартларга мос бўлиши жуда керак.
Қозоғистон экспорт кредитлаш соҳаси бўйича шундай иш олиб боряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

