Ўтган йили республика 35 миллиард доллар қийматга эга товар сотган. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, фақат Италияга Қозоғистон 14 миллиард долларлик товар экспорт қилган. Шунингдек, Нидерландия, Франция, Руминия, Испания ҳам кўп миқдорда товар сотиб олган. Асосан нефть, рух, қўрғошин ва ферроқотишмалар хорижга юборилди. Қозоғистонга Европадан салкам 8 ярим миллиард долларга товар келтирилди. Республика асосан Германия, Италия, Франция, Польша ва Буюк Британиядан маҳсулот харид қилган. Асосан учувчи аппаратлар, енгил автомобиль ва бутловчи қисмлар, дори-дармон олиб келинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси