Жорий йилда Қозоғистондан ташқи бозорларга чиқарилаётган кўмир ҳажми 20 фоизга ортди. Асосан, тошкўмирга талаб катта. Нархлар кўтарилиши ҳисобига, бундан олинган соф даромад 2,2 марта ошди, дея маълум қилди Энержипром портали. 2022 йилнинг 8 ойи давомида мамлакат чет элларга 22 миллион тонна кўмир экспорт қилган. Асосий харидор: Россия. 13 миллион тонна қўшни давлатга жўнатилди. Илғор учликда Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам бор. Улардан бошқа давлатларга республикамиздан жами 8 миллион тонна маҳсулот жўнатилган. Бу эса ўтган йилгидан анча кўп. Кўмир экспорти туфайли мамлакат ғазнасига кирган нақд пул миқдори эса 452 миллион долларни ташкил этди. Таъкидлаш лозимки, асосий харидорлар қаторига Швейцария, Польша ва Кипр қўшилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси