Қозоғистонда баҳорги дала ишларига тайёргарлик бошланди. Аграр кредит корпорацияси «Кенг дала 2» дастури бўйича аризалар тўплади. Жами, 2 мингта хўжалик 240 миллиард тенге сўради. Аризалар ўтган йили ноябрдан қабул қилина бошланганди. Шу кунгача 1 минг 400 ариза бўйича 170 миллиард тенге ажратилди. Таъкидлаш лозимки, бу жараёнда Ақмўла, Қўстанай, Туркистон вилоятлари фермерлари фаоллик кўрсатяпти.
Ўлжас Тлебалдин, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий вакили:
- «КазАгроФинанс» жорий йилда
имтиёзли лизинг
учун 200 миллиард
тенге ажратишни
кўзда тутган,
жами 5,5 мингта
қишлоқ хўжалик техникаси харид қилиш
ниятида.
Шу кунларда техниканинг 95 фоизи тайёр. Март ойида бу кўрсаткич 100 фоизга етади. Шунингдек, минерал ўғитлар жўнатиляпти. Шу кунгача 63 минг
тоннаси миришкорларга
етказиб берилди.
Қишлоқ
хўжалиги учун 1,5 триллион тенге ажратилди
Инвестициявий
лойиҳаларни рўёбга чиқариш, баҳорги дала ишлари, йиғим-терим, қишлоқ
хўжалик техникаси
лизинги
учун Аграр кредит корпорацияси
ва «ҚозАгроМолия» орқали
1,5 триллион тенге ажратилди. Тегишли
вазирликда маълум қилишларича, лойиҳаларни кредитлашда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, суғориладиган далаларни кенгайтириш, иссиқхоналар қуриш, қайта ишлаш корхоналари, саноат даражасида озуқа тайёрлашга
устуворлик берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

