Қозоғистон иқтисодиёти январь-февраль ойларида 4,2 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти январь-февраль ойларида 4,2 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти йил бошидан буён ижобий динамикани намойиш қиляпти. Январь-февраль ойлари 4,2 фоизли ўсиш кузатилди. Шу жумладан, реал секторда бу кўрсаткич 5 фоиз, хизматлар соҳасида - 3,5 фоизни ташкил этди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, энг юқори кўрсаткичлар қурилиш, ахборот ва алоқа, транспорт ва омборчиликда кузатиляпти. Қайта ишлаш саноатида ҳам ижобий ўзгаришлар кўп. Қурилишга киритилган инвестиция ҳажми 2,7 марта ортди. Бошқа соҳаларда ҳам 50 фоиздан сал кўп ёки сал кам  бўлган ўсиш қайд этилди. Ҳукумат йиғилишида вазир Нурлан Байбазаров маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, январда ташқи савдо айланмаси 10 миллиард долларни ташкил қилди, шундан салкам 6 миллиарди экспортга тўғри келди. Умуман олганда, ижобий савдо баланси 1 миллиарда етти юз миллион долларга етди. Шу билан бирга, Молия вазирлиги вакиллари берган маълумотга кўра, ушбу даврда давлат бюджетига жами 3 триллион тенге тушди, шундан салкам 2 триллион тенгеси республика бюджети улушига тўғри келади. 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

 Ҳозирги ўсиш суръати ижобий, аммо унинг динамикасини ошириш талаб қилинади. Ҳукумат ва Миллий Банк қаршисида турган яна бир катта муаммо – инфляция босимини камайтириш. Инвестиция жалб қилиш учун тайёр инфратузилмага уланиш имкониятини таъминлаш керак. Бунинг учун эса режа асосида модернизациялашга киришилади. Иқтисодий сиёсатнинг асосий устуворликларидан бири иқтисодда давлат улушини камайтириш, тенг имкониятлар яратишдан иборат. Давлат раҳбарининг иқтисодиётини либераллаштириш топшириғини ўз вақтида адо этиш жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.