Қозоғистон дон ва ун сотиладиган бозорларини кенгайтиради

Қозоғистон дон ва ун сотиладиган бозорларини кенгайтиради

Қозоғистон қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиладиган бозорларини кенгайтириш ниятида. Шу жумладан, ун ва дон сотиш ҳажмини оширмоқчи. Келажакда доннинг хомашё шаклидаги экспорти улуши камаяди. Асосан тайёр маҳсулотлар сотишга киришилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, Туркистон, Шимолий Қозоғистон ва Алмати вилоятларида донни чуқур қайта ишлаш техникасидан фойдаланишга киришилди. Айни вақтда, мамлакатда дон ҳосилининг 89 фоизи йиғиб олинди. Жами 21 миллион тонна маҳсулот омборларга етказилди. Ҳосилдорлик гектарига 15 центнерни ташкил қиляпти. Жанубда йиғим-терим кампанияси якунланган, шимолда эса давом этяпти. Вазирликда таъкидлашларича, ички эҳтиёжлар учун дон етарлича ғамлаб қўйилди.

Ермек Кенжеханули, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

– Давлат раҳбари ва Ҳукумат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олдига катта вазифалар қўйган. Бугунги кунга келиб биз донни чуқур қайта ишлашга йўналтирилган қатор лойиҳаларни рўёбга чиқаряпмиз. Омихта ем, турли витаминлар, крахмал, патока олинаяпти. Донни чуқур қайта ишлаш натижасида олинаётган турли-туман маҳсулотларнинг ҳаммаси ўта харидоргирлиги кузатиляпти. Сотиш имкониятлари етарли. Ишлаб чиқарувчиларга эса хомашё экспортига нисбатан анча кўп даромад келтиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.