Ҳукумат янги Конституция меъёрларини рўёбга чиқариш масаласи муҳокама қилинди

Ҳукумат янги Конституция меъёрларини рўёбга чиқариш масаласи муҳокама қилинди

Ҳукумат йиғилишида Қозоғистоннинг янги Конституцияси меъёрларини рўёбга чиқариш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда Асосий қонун мамлакатнинг узоқ муддатли стратегик ривожланиш истиқболларини белгилаб беради, тизимли ўзгаришлар учун асос яратади, дея таъкидланди. Ислоҳотлар доирасида 5 та янги қонун қабул қилинади, 8 та конституциявий қонун ва 60 тадан зиёд меъёрий ҳужжатга, шу жумладан, кодексларга ўзгаришлар киритилади. Бундан мақсад – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтириш.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ҳукумат Парламент билан бирга тезкорлик билан қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатларини янги Конституцияга мувофиқлаштириши лизим. Конституцияни илгари суриш бўйи тадбирлар режаси ишлаб чиқарилиши ва тасдиқланиши зарур. Бош қомус нашр этилиши, электрон майдончаларга қўйилиши лозим. Шунингдек, янги Бош қонунни тушунтириш бўйича ахборот ишлари фаоллашиши керак.

Янги Конституция сиёсий барқарорликни мустаҳкамлайди, иқтисод ва жамиятни модернизациялаш учун янги имкониятлар беради. Устуворликлар қаторида инсон капитали, фан ва маданият, рақамли муҳит, экологик хавфсизликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Қозоғистон аҳлини тарихий воқеа – умумхалқ референдумида янги Конституция қабул қилиниши билан табриклайман! У Қозоғистоннинг энг янги тарихидаги ҳал қилувчи нуқта бўлди. Мамлакатнинг Давлат раҳбари етакчилигида, жамиятнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан юз берган трансформацияси унинг ҳар қандай чорловларга бардошини оширади. Биз халқаро ҳамжамиятнинг Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг етакчилиги ва қабул қилинган Конституциянинг тараққиёпарварлигига гувоҳмиз. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистоннинг юксак обрў-эътиборини, ислоҳотларнинг муваффақиятини намойиш этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси