Қозоғистон
эндаумент жамғармаси халқаро ҳамкорликни кенгайтираяпти. Мамлакат олий таълим
даргоҳларида шундай қўшимча молиялаштириш манбасидан фойдаланиш кенгайиб
боряпти. Астанада бўлиб ўтган IV Эндаументлар халқаро форумида бу ҳақда
гапирилди. Мутахассислар хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашди. Қозоғистон
экспертлари ва АҚШ, Туркия, Россиядан келган олимлар эндаумент-жамғармалар
бошқарувига рақамли технологиялар ҳамда инновациялар жорий этиш масаласини
муҳокама этишди.
Сьюзан Холтер, Миннесотауниверситети ривожланиш бўйича
бош директори, АҚШ:
– Жамғармамизга хайриялар ҳисобидан 5 миллиард доллар жалб
этилди. Мен Миннесота университетида ишлайман. Бизда 525 та эндаумент-жамғарма
бор. Умуман олганда, улар 17 йўналишда ишлайди. Биз ҳамкорликка тайёрмиз. Бу
соҳадаги тажрибамизни тақдим этамиз. Ўрганадиган нарсалар етарли.
Эндаумент-жамғармаларининг
асосий мақсади – таълим ва фан учун ажратилган капиталдан тушган даромаддан
тўғри фойдаланиш. Маблағ асосан талабаларга стипендия ва грантлар ажратишга
сарфланади.
Шинғис Шарапиев, «Endowment Qazaqstan Halqyna» корпоратив
жамғармаси директори:
– Биз йилига бакалавриат учун 850 та грант ажратамиз. Ҳозир
бизда 3 минг талаба таълим олади. Дастурнинг йиллик қиймати 2 миллиард тенге. Унда
93 та, амалда Қозоғистоннинг барча олий таълим даргоҳлар, шу жумладан,
минтақалардагилари ҳам қатнашади. Биз айнан вилоят ва шаҳарлардаги олий ўқув
юртларига эътибор қаратамиз.
Қозоғистон
президенти Мактубида таъкидланишича, таълим экотизимини ривожлантиришда эндаумент-жамғармалар
асосий бўғинга айланиши лозим. Ҳозир уларни ривожлантиришда муҳим қадам
бўладиган қонун лойиҳаси тайёрланяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси