Президент Алмати вилояти ҳокимини қабул қилди

Президент Алмати вилояти ҳокимини қабул қилди

Алмати вилоятида йил бошидан буён 12 та янги корхона ишга тушди. Минтақада жами қиймати 2 ярим триллион тенге бўлган 122 та лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Натижада, 37 мингта янги иш ўрини ташкил қилинди. Алмати вилояти ҳокими Марат Султанғазиев Президент қабулида шундай ҳисобот берди. Минтақада «Шинам мактаб» миллий лойиҳасига кўра уч сменали мактаблар муаммоси ҳал қилиняпти. Икки йил давомида 91 та таълим даргоҳи таъмирдан чиқарилди. Президент ҳокимга саноат ҳудудлари ва Аlatau махсус иқтисодий зонаси салоҳиятини ошириш, коммунал ва аҳоли манзилгоҳлари ўртасидаги йўллар қурилишига эътибор қаратишни топширди.

Марат Султанғазиев, Алмати вилояти ҳокими:

- Ўтган йили 980 миллиард тенге инвестиция жалб этилди. Жорий йилда суръатни оширамиз. Жами, 1 триллион 300 миллиард тенге сармоя келтириш ниятидамиз. Ушбу йўналишдаги фаоллик  туфайли айни кўрсаткичга кўра минтақамиз вилоятлар орасида 10-ўриндан 5-поғонага кўтарилди. Қонаев ва Алатау шаҳарларини ривожлантиришга эътибор бериляпти. Бир қанча қўшимча топшириқлар олдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси