Қозоғистон
глобал беқарорлик
даврида ҳам ишончли давлат мақомида қолаверади. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг ҳар томонлама ўйланган ва тизимли қадамлари туфайли республика
«улкан барқарорлик ороли» сифатида иш юритяпти. Унинг душманлари йўқ, ҳамма билан дўстлик ришталари боғлаган, айни вақтда ўз нуқтаи-назарига эга, манфаатларини
ҳимоя қилаяпти.
Сенат раиси Маулен Ашимбаев «Время» газетасида чоп этилган «Тўқаев модели»нинг асосий компонентларига бағишланган мақоласида бу
ҳақда маълум қилди. Парламент юқори
палатаси етакчиси фикрича, Давлат раҳбарининг таҳдидларни олдиндан бартараф этиш борасида тутган
мавқеи аввало таълим, фан ва
маданиятдан иборат бўлган маънавиятга асосланган. Маданий трендлар қаторида эса адолат, қонун ва тартибга эътибор қаратилган. 21-асрнинг ҳар қандай давлатида бўлгани каби сиёсат
ва иқтисод давлат устуворликлари қаторида миллий идентикага йўл беради. Мақолада таъкидланишича, давлат сиёсати ишонч ва шаффофлик тамойилларига қурилган. Мамлакат турли халқаро ҳамкорлар билан тенг мулоқот
қила оладиган ўрта давлат сифатида нейтралитетни кўзлайди. Раис республика ҳудудида яшаётган барча халқларнинг идентикасини
сақлаб қолинаётганини алоҳида кўрсатиб ўтди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, умуман
олганда Президент Тўқаевнинг сиёсий йўналиши миллий суверенитетни
мустаҳкамлайди, халқаро нуфузни оширади ва барқарор ривожланишни таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

