У фуқаролар ва бизнес ўртасида юзага келадиган муаммолар ва шикоятларни ҳал этишда мувофиқлаштирувчи вазифасини бажариши режалаштирилган. Мамлакатда истеъмолчиларнинг шикоят бериш тартиби имкон қадар соддалаштирилади. У тўрт эмас, икки босқичли шаклда амалга оширилади. Бугун ҳукумат йиғилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича янги чора-тадбирлар кўриш масаласи муҳокама қилинди. Қонунчилик базасини такомиллаштириш учун ўзгаришлар киритилади. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, улар онлайн-савдо сегментидаги тирқишларни тўлдириш ва истеъмолчи – жамоат бирлашмаси – давлат ўзаро муносабатларида самарадорликка эришишга қаратилган. Алихан Смаилов белгиланган тартибда ва муддатларда қонун лойиҳаларини Мажилисга етказиш, шунингдек, уларнинг сифатли кузатиб борилиши кераклигини тайинлади. Бош вазир қозоғистонликлар турмуш сифатини яхшилаш, бизнесга туртки бериш учун мавжуд миллий стандартларни такомиллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси