Транзит-транспорт алоқаси ривожланади

Транзит-транспорт алоқаси ривожланади

Қозоғистон ва Озарбайжон транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш ниятида. Хусусан, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши доирасида. Бу ҳақда республика Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган. Икки давлатдан вазирлик вакиллари жорий йилги юк ташув ҳажмига доир прогнозларни, темир йўл ва Каспий денгизидаги ўтказув участкалари салоҳиятини, шунингдек, қўшимча оқимларни йўналтириш имкониятларини муҳокама қилди. Жумладан, қозоғистонлик экспортчилар Транскаспий транспорт йўлаги орқали 2 миллион тонна маҳаллий маҳсулот жўнатиш ниятида. Қозоғистон томони озарбайжонлик шерикларига биргаликда халқаро йўналишда автомобиль юк ташувини ошириш таклифини билдирди. Бундан ташқари, тарафлар қўшма корхоналар барпо этиш масаласини ҳам кўриб чиқди. Бу юклар тарифини ва уларни декларациялаш масаласини ҳал этиш имконини беради, шунингдек, транзит юкларни бир йўналишда жамлаш учун замин яратади. Қолаверса, Қозоғистон ва Озарбайжон ўзаро авиарейслар сонини кўпайтиришга ҳам тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси