Германияда фотокўргазма очилди

Германияда фотокўргазма очилди

Мустақил Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қандай ривожланяпти? Германияда очилган фотокўргазма бу ҳақда ҳикоя қилади. Экспозиция минтақа давлатлари ва ГФР ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган. Асосий эътибор икки томонлама муносабатларни шакллантиришга қаратилган. Таъкидлаш лозимки, кўргазма икки ой давомида ҳар куни ишлайди.

Даурен Карипов, Қозоғистоннинг Германиядаги элчиси:

- Мазкур кўргазма 5 августгача давом этади. Шунинг учун ҳар бир истовчи давлатларимиз тарихи, оёққа туриши, маданияти ва анъаналари билан танишиши мумкин. Икки томонлама муносабатларга келсак, мустақилликка эришганимиздан кейин ўтган 30 йил давомида Қозоғистон ва Германия ўртасида ўзаро фойдалаи алоқалар ривожланиб боряпти. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқалар кенгаймоқда.

Маттиас Люттенберг, шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва марказий осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича гфр ташқи ишлар вазирлиги ваколатли вакили:

- Германией ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар ажойиб шаклда ривожланяпти. Бугун биз мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаяпмиз. Бу давлат Марказий Осиёдаги муҳим савдо ҳамкоримиз. Минтақада сиёсий салмоққа эга. Келажакда ҳам Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари билан тиғиз алоқаларимизда ҳаракатлантирувчи куч бўлишига ишонамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.