Қатор конлар давлатга қайтарилди

Қатор конлар давлатга қайтарилди

Улар аукционга қўйилади ва стратегик инвесторларга берилади. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари қазилма бойликлар ва углеводород хомашёси конларини ревизия қилиш масаласини муҳокамага қўйди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ҳукумат ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга берилган контракт ва лицензияларни қайта кўриб чиқмоқда. Ўтган йили тегишли таҳлилдан сўнг қаттиқ фойдали қазилмаларга берилган 115 та контракт ва 198 та лицензия, шунингдек, углеводород хомашёси бўйича 12 та шартнома бекор қилинган. Йиллик натижага кўра, давлат бюджетига 26 миллиард тенге бонус ундирилди. Бундан ташқари, углеводород хомашёси бўйича геология разведкасига 50 миллиард тенгедан зиёд ҳажмда инвестиция киритилиши маълум қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси