Ёзда ёнғин хавфи юқори бўлиши тахмин қилиняпти

Ёзда ёнғин хавфи юқори бўлиши тахмин қилиняпти

Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида жорий йил ёзида ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан юқори бўлиши кутиляпти. Синоптиклар шундай прогноз берган. Бундан ташқари,  кузатилган кенг кўламли сув тошқинлари қурғоқчиликка олиб келиши мумкин. Мутахассислар айтишича, иқлим ўзгаришлари сабабли, республика ҳудудининг катта қисмида ёнғинлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун «Казгидромет» вилоятлар бўйича мунтазам таҳлилни эълон қилиб боради. Эслатамиз, Ёнғин хавфи мавжуд мавсум  майдан октябргача бўлган палла ҳисобланади.

 

Жулдиз Исабекова, «Казгидромет» узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлари бошқармаси бошлиғи:

– Ёнғин хавфи мониторинги ҳар куни ўтказилади. Прогнозлар ўн кунлик, ҳафталик ва бир неча суткалик қилиб аниқланади. 4-5 тоифадаги юқори ва фавқулодда ёнғин хавфсизлиги юзага келганида, офатдан огоҳлантириш берилади. Улар Казгидромет сайтида бўлади, айни пайтда, аҳолига СМС-хабар воситасида етказилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.