Қозоғистон маҳаллий донни экспорт қилиш учун янги йўналишлар очаяпти. Шу жумладан, маҳсулот Миср ва қатор араб давлатларига сотилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилишича, шу кунларда мамлакатда 20 миллион тонна қишлоқ хўжалик маҳсулоти захираси бор, унинг 12 миллион тоннаси экспорт қилиниши режалаштирилган. Ҳозиргача 5 миллион тоннаси хорижга сотилди.
Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
- Янги бозорлар очиляпти, экспортни Россия ва Болтиқбўйи давлатлари орқали амалга оширяпмиз. Бундан ташқари, Миср, араб давлатларига маҳсулот сотмоқчимиз. 17 февраль куни шартнома тузиш учун сафарга чиқамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

