Давлат раҳбари Yandex Qazaqstan етакчисини қабул қилди

Давлат раҳбари Yandex Qazaqstan етакчисини қабул қилди

Yandex Qazaqstan компаниясининг республика иқтисодига тўлаган солиқлар ҳажми 29,5 миллиард тенгени ташкил қилди. 9 йил ичида у жами 225 миллиард тенге инвестиция киритди. Давлат раҳбари билан учрашувда «Яндекс Global» бош директори шундай маълумот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев компаниянинг рақамли трансформацияга ҳисса қўшганини, кичик ҳамда ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади. Даниил Шулейко Астанада бир қанча пилот инновациявий лойиҳаларни ишга тушириши, компания AI-Sana дастурида қатнашишини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси