Парламент масаласи референдумга олиб чиқилиши мумкин

Парламент масаласи референдумга олиб чиқилиши мумкин

Парламент битта палатали бўлиши мумкин. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубида шундай таклиф билан чиқди. Давлат раҳбари таъкидлашича, мазкур ташаббус умуммиллий референдумга чиқарилиши мумкин. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, мамлакат учун ўта муҳим бўлган барча масалалар халқнинг розилиги билан ҳал қилиниши лозим. Агарда битта палатали Парламент бўйича қарор қабул қилинса, унга депутаталар фақат партия рўйхати асосида сайланиши лозим, деб ҳисоблайди Президент. Дунёнинг кўплаб давлатлари парламентлари шундай тартибда ишлайди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ислоҳотнинг одатдаги масалалар бўйича эмаслиги сабабли, тегишли мунозаралар ўтказиш учун камида бир йил вақт кетади, деб ўйлайман. Демак, 2027 йилда умуммиллий референдум ўтказиш ва Конституцияга тегишли ўзгаришлар киритиш имконимиз бор. Шу тариқа, Мажилиснинг бугунги таркиби деярли ваколат муддати тугагунича қонунчилик фаолияти билан шуғуллана олади. Сенат ҳам умуммиллий референдум якунлари чиқарилиб, янги парламент сайловлари ўтгунича ишлашда давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси