Қозоғистон
Америка бозорига буғдой уни экспорт қила бошлади. Нью-Йоркка ҳозирча 50 тонна
маҳсулот жўнатилди. УAmazon ва Walmart каби йирик онлайн майдончаларда Eurasian
Legacy – «Евроосиё мероси» бренди остида сотилади, шунингдек, новвойхоналарга
юборилади. Қадоқлашда маҳсулотга «Product of Kazakhstan» тамғаси урилган.
QazTrade маълум қилишича, шу тариқа мамлакатимизнинг сифатли ва экологик тоза
маҳсулот етказиб берувчи сифатида имижи шаклланади. Зеро, айнан шунинг учун
маҳсулотларимиз чет элларда ўз харидорини топяпти. Америка ресторанларига ҳам
ун етказиб бериш, ритейл тармоқларига чиқиш бўйича музокаралар юритиляпти. Маҳсулот
янгидан ишлаб чиқилган Қозоғистон миллий товарларини АҚШ бозорларида кенг
тарғиб этиш стратегияси асосида жўнатиляпти. Яқин келажакда ойига 100 тонна
маҳсулот юбориш мўлжалланган. Эслатамиз, Президент Мактубида иқтисодни
диверсификациялаш суръатлини ошириш зарурлиги кўрсатилган. Шу жумладан,
агросаноат секторида маҳсулотни чуқур қайта ишлаш зарурлиги таъкидланган.
Айтмухаммед
Алдажаров, Қозоғистон Республикаси Савдо ва
интеграция вазирлиги қошидаги «Qaztrade» савдо сиёсатини ривожлантириш
маркази бош директори:
-
Ундан ташқари биз турли ёғлар, гречка, талқон, шоколад намуналарини юбордик.
Жами бир тонна атрофида. Биз уларни ритейл орқали сотишга ҳаракат қиламиз.
Чунки барқарор экспорт қилинишига эришиш учун ритейл орқали ишлаш лозим. Харидор
кисссидаги доллари билан бизни қўллаб-қувватлаши учун мунтазам экспорт қилиш
йўлини тутдик.
Абдумалик Сарманов таржи

