Қозоғистон ҳукумати 2023 йил учун шундай топшириқ берди. Ҳукумат йиғилишида Алихан Смаилов маълум қилишича, марказий ва маҳаллий ижро органлари ишини мувофиқлаштириш кучайтирилади, тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилади. Ҳукуматнинг беш юздан зиёд вазифаси вазирликлар ва ҳокимликларга ўтказилади. Бу эса вазирликларнинг мустақиллигини оширади. Соҳалар буйруқ асосида қабул қилинади. Қайта тузилишдан кейин Экология вазирлигининг баъзи вазифалари Саноат вазирлигига ўтказилади. Смаилов таъкидлашича, ер ости бойликларини ўзлаштириш учун инвестиция жалб этилиши, янги йил давомида мамлакатимизда тузилган ягона геологик маълумотлар банки саноат асосида ишлатилишига эришиш зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси