Евроосиё Тараққиёт Банки: Қозоғистон иқтисодиёти етакчи

Евроосиё Тараққиёт Банки: Қозоғистон иқтисодиёти етакчи

Қозоғистон иқтисодиёти – Марказий Осиёда етакчи. Мамлакат минтақада молия соҳасида пешқадам мавқе эгаллаган, ялпи ички маҳсулот ўсиши учун жиддий истиқболларга эга. Евроосиё Тараққиёт Банки тадқиқотларига кўра, 2021 йилда Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг номинал ҳажми 197 миллиард долларга етади, бу эса Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг умумий кўрсаткичидан 1,3 марта юқори. Аналитиклар таъкидлашича, биринчи навбатда республиканинг кўп миқдорда табиий бойликларга эгалиги шундай даражага эришилишига олиб келган. Қозоғистон дунёда нефть захиралари бўйича 12-, табиий газ бўйича 16-ўринда туради. Шунингдек, республика кўмир, темир рудаси, бошқа металлар қазиб олишда пешқадамлар қаторида. Уран бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиққан. Буғдой экспорти бўйича илғор ўнталикдан жой олган. 2020 йилда Қозоғистон жаҳон бозорига 6 миллион тонна дон юборди ва 8-ўринни эгаллади. Қозоғистоннинг географик ўрни ҳам муҳим. Хитойнинг «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасида илгари сурилаётган Европа ва Осиё-Тинч океани ҳудудини боғловчи мавжуд ва фаол режалаштирилаётган деярли барча йўналишлар Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси