Қозоғистонда илғор турдестинациялар ўнлиги тарғиб қилинади

Қозоғистон – йилига миллионлаб туристларни жалб этишга қодир бўлган ноёб маданий объектлар, тарихий ва табиий диққатга сазовор жойлар мавжуд мамлакат. Соҳани ривожлантириш республика ҳукумати ўз олдига қўйган долзарб вазифалардан бири. Бунинг учун 2019-2025 йилларга мўлжалланган махсус давлат дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра асосий эътибор энг машҳур туристик манзиллар ўнлигига берилади. Бу манзиллар орасида Нур-Султон ва Туркистон шаҳарлари, Бурабай, Имантау-Шалқар ва Баянаул курортлари, Бойқўнғир космик қўналғаси,  Манғистау минтақаси, Алакўл ва Балхаш кўллари, шунингдек, Алмати минтақаси тоғ кластери бор.

ТАЛҒАТ АМАНБАЕВ, «KAZAKH TOURISM» МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Бу локациялар юзасидан бизнес, бозорлар, ҳокимликлар билан мулоқотда бўлдик, 500 тадан бошлагандик, кейин илғор 100, илғор 52, сўнгра илғор 25 ва ниҳоят 10 таси қолди. Ўнлик улар хизмат кўрсата оладиган имкониятга қараб танланган. Уларнинг ҳар бирига йилига камида бир миллион турист ташриф буюради. Айни вақтда, давлат дастурларида ҳам бу йўналишдаги чора-тадбирлар кўзда тутилиши лозим. Биз, албатта, буни ҳисобга олганмиз.

Мутахассислар фикрича, дестинациялар бугунги кунда туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналиши бўлиб қолган. Уларнинг ҳар бири ажралиб туради, ўзига хос маҳсулоти, ривожланиш истиқболига эга. Бу туристик йўналишларни блогер ва журналистлар ёрдамида ахборот тарзида илгари суриш соҳани ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

ТАЛҒАТ АМАНБАЕВ, «KAZAKH TOURISM» МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Ҳар йили ўтказиладиган тадбирларимиздан бири инфотурлар ҳисобланади. Жорий йилда COVID-19 туфайли кўплаб инфотурлар кўчирилди. Алмати вилояти, Ақмўла вилоятида ўтказдик, режамизда Туркистон ва Шарқий Қозоғистон бор, ўтказамиз, деб ўйлаймиз. Бу ишларнинг ижобий натижаси борлиги аниқ.