Корхона янги соҳа дастури доирасида рўёбга чиқарилмоқда. Эслатамиз, импортга боғлиқликни камайтириш учун Қозоғистонда етти йил ичида 545 та янги балиқ хўжалиги ишга тушди. Бу эса йилига жами 600 минг тонна маҳсулот чиқариш имкониятини беради.
Чингиз Абишев, балиқ хўжалиги директори:
- Балиқлар учун маълум бир микрофлора яратилади, сув ҳарорати бир зайлда тутиб турилади, вақти-соатига кўра озуқа берилади. Сув 3 босқичда тозаланади. Биофильтр қўйилган, механик тозалаш фильтри бор, ультрабинафша лампа ёрдамида зарарсизлантирилади.
Таъкидлаш лозимки, республикада шу кунларда 15 та балиқ питомниги бор. Соҳани ривожлантириш учун селекция-генетика ва кўпайтириш марказлари очилади, олий таълим даргоҳлари ва коллежларда 4 минг мутахассис тайёрланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси