Таълим грантлари эгалари рўйхати эълон қилинди

Таълим грантлари эгалари рўйхати эълон қилинди

Давлат таълим грантлари соҳиблари исми-шарифи аниқ бўлди. Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилишича, жорий йилда 73 минг грант ажратилди. 2021 йилда бакалавриатга 56 минг ўрин ажратилган. Грантлар бўйича танловда қатнашиш учун 80 минг ариза топширилган. Энг кўп номзод педагогика соҳасида таълим олишни истаган. Бундан ташқари, битта грант ўрни учун энг кўп талабгор даъво қилган ихтисослар қаторида сиёсатшунослик ва стоматология бор.

Ержан Амирбекули, олий ва олий таълимдан кейинги билим олиш департаменти директори ўринбосари:

– Битирувчиларнинг учдан бир қисми давлат таълим грантларига даъво қила оладиган даражада кўп балл ололмади. Улар ўзлари танлаган олий таълим даргоҳларига шартли равишда, пулли асосда кириши мумкин. Бир семестр ўқигач улар январб ойида бўлиб ўтадиган ЯМТда қатнашади. Тегишли балларни жамлаган тақдирда талаба сифатида ўқишни давом эттира олади.

Жорий йилда ижтимоий заиф қатламларга оид болаларга квоталар белгиланган. Кўп фарзандли ёки тўлиқ бўлмаган оилалар фарзандлари, алоҳида эҳтиёжлари бор болалар мавжуд оилаларда тарбияланаётганлар учун грант олиш имконияти кенгаяди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.