Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди

Маданият ва спорт вазирлиги ишлаб чиққан ҳужжатни вазирлик коллегиясида тақдим этган Асхат Ўралов таъкидлашича, жорий йилда қишлоқларда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, таянч қишлоқларда жадал қуриладиган модулли спорт иншоотлари бунёд этилади. Жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун инфратузилма – спорт майдонлари, югуриш ва велосипед йўлаклари, пиёда ва отлиқ йўналишлар яратилади. Вазирлик бунинг учун махсус иншоотлар инвентаризациясини ўтказади ва Спорт инфратузилмаларининг ягона реестри тузилади. «Artsport» дастури доирасида жорий йилда ярим миллион бола ва ўсмир шуғулланиши режалаштирилган. Улар турли тўгарак ва секцияларга бепул қатнайди. Вазир маълум қилишича, маҳаллий ижро органлари бу мақсад рўёби учун 86,7 миллиард тенге ажратган. Асхат Ўралов таъкидлашича, мавжуд меъёрий-ҳуқуқий база спорт соҳасидаги барча эҳтиёжни тўла қамраб ололмайди. Шунинг учун унга ўзгариш киритиш зарур.

Асхат Ўралов, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:

- Вазирлик қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш устида иш бошлади. Қонун лойиҳаси доирасида профессионал спортни молиялаштириш, спорт мактабларида ишлаётган ўқитувчи ва мураббийлар иш юкламасини ҳафтасига 24 соатдан 18 соатгача камайтириш ва бошқа ўзгаришлар кўзда тутилган. Давлат раҳбари «Бизнинг бутун ҳаракатларимиз қозоғистонликлар учун хатарсиз ва сифат даражаси юқори турмуш тарзини таъминлашга қаратилиши зарур». Биз спортчилар, мураббийларни қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган спортчилар учун имконият яратиш ва бошқалар устида ишлаяпмиз. Қонун лойиҳаси йил охиригача Қозоғистон Республикаси Парламентига киритилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси