Тожикистонликлар Қозоғистон тиббиёт тажрибасини ўрганади

Тожикистонликлар Қозоғистон тиббиёт тажрибасини ўрганади

Тожикистон шифокорлари дастлабки тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни жорий этиш бўйича Қозоғистон тажрибасини ўрганиш ниятида. Уларни тиббий-ижтимоий хизматларни интеграциялаш, оилавий тиббиётни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари ва аҳоли орасида коммуникацияни кенгайтириш қизиқтирмоқда. Алмати вилоятидаги Енбекшиқазақ туманлараро кўп соҳали шифохона жамоаси энг яхши усулларни тақдим этади. Тиббиёт даргоҳида Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки тиббий-санитария ёрдами намойиш майдончаси ташкил қилинган. Ундаги мультибригадаларда врач, ҳамшира, ижтимоий ходим ва психолог бор. Туркум семинар, амалий сессиялар ўтказиш, қишлоқлардаги оилавий тиббиёт марказларига ташриф кўзда тутилган.

Бунафша Жонова, Республика оилавий тиббиёт маркази расмий вакили ожикистон/:

- Тожикистон аҳолисининг 73 фоизи қишлоқда яшашини ҳисобга олган ҳолда сифатли хизматларни қандай яқинлаштириш имконияти биз учун қизиқарли. Беморга ҳам қулай, шифокор ҳам қийналмайдиган ҳолатга эришиш зарур.

Мелитта Якаб, руководитель дастлабки тиббий-санитария ёрдами европа маркази офиси раҳбари:

- Жорий йилда уч давлатдан келишди. Келгуси 2-3 йилда 10-12 та давлат вакиллари дастуримизни ўрганиши кутиляпти. Қозоғистон ижтимоий ходимлар ва психологлар бир жамоага бирлашган МДҲдаги ягона давлат. Муаммони фақат тўғри ташхис ёки антибиотиклар билан ҳал қилиш имконсиз. Мажмуавий шаклда иш юритиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси