Буюк қозоқ дашти хорижлик рассомлар холстларида муҳрланди. Канада, Германия, Франция, Бенин, Руминия ва бошқа давлатлардан келган 20 нафар мўйқалам устаси Қозоғистоннинг муқаддас жойларини кезиб чиқди. Икки ҳафта мобайнида улар кўчманчи халқнинг маданияти ва маиший ҳаёти билан танишди. Одамлар илк бор отларни хонакилаштирган Бўтай манзилгоҳига боришди. Франк Хантан Қозоғистонга қилган сафарини дунёқарашидаги туб бурилиш деб атади. У бир қанча ишларини якунлашга улгурди. Бунга жамият, табиат ва жаҳон ўртасидаги уйғунликка интилиш сабаб бўлганини айтди.
Франк Хантан, рассом
/Бенин/:
- Даштнинг виқорли
бургути – Мустақиллик тимсоли. У Евроосиёнинг қоқ марказидаги мамлакатнинг
улкан ҳудудлари узра қанотини ёзади. Қозоқ отлари бугунги кунда ҳам маданият
тамсилчилари. Буларнинг ҳаммасини ишларимда акс эттирдим.
Руминиялик рассом
Буюк дашт ҳикояларидан тўлқинланиб, 12 та сурат чизди. У холстларга эҳтироси ва
энергиясини кўчирди.
Рарес Керекес, рассом
/Руминия/:
- Суратлар
ўз-ўзидан чизилди. Буларнинг ҳаммасига Бўтайда олган қувватим сабабчи. Бунақасини
ҳеч кўрмаганман. Ҳеч қачон ҳис қилмаганман.
Хорижлик рассомларнинг
жами юздан зиёд асари ва этюдлари намойиш этилди. Декабрь ойида ушбу картиналар
Алматида ўтадиган хайрия аукционида сотилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.