Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлари Ғўлон тепаликларига йўл олди

Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлари Ғўлон тепаликларига йўл олди

Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучларининг янги контингенти Ғўлон тепаликларига йўл олди. Улар ҳамкасблари билан жой алмашади. Аскарлар Бирлашган Миллатлар ташкилоти миссияси доирасида хизмат қилади. 139 нафар ҳарбий хизматчи Алматидан тантанали равишда кузатилди.

Анаргуль Кушер, тиббий ходим:

Бу кунни узоқ кутдим, унга 5 йил тайёрландим. Ҳаяжондаман. Тезроқ Ғўлон тепаликларига етиб бориш, хизмат вазифаларимизга киришиш, маҳоратимизни кўрсатишни истайман. Юртимизга шараф билан қайтишни истайман.

Қозоғистон аскарлари Ғўлон тепаликларида тинчлик тартибига риоя этилиши таъминлаш бўйича вазифаларни бажаради. Блокпостларни қўриқлайди, патрул вазифасини бажаради, портловчи моддаларни йўқ қилади, БМТ ходимларига ҳамроҳлик қилади ва уларни олиб чиқади.

Уалихан Байкенов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тинчлик ўрнатиш амалиётлари маркази раҳбари:

- Ҳозир жўнатилаётган рота миссия қўмондони захираси вазифасини бажаради. Унинг олдига тўсатдан пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилади. Доимий ишлари қаторида эса юкларни кузатиш, патрул хизмати ва бошқалар бор. Унинг таркибида муҳандислик-сапёрлик гуруҳи, тиббий гуруҳ бор, уларнинг вазифаси мандатда алоҳида кўрсатилган. Вазифаларнинг ҳаммаси бажарилади.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи контингенти биринчи таркиби барча топшириқларни муносиб бажаргани учун БМТ раҳбарияти ва котибиятининг юқори баҳосини олганди.