Қозоғистон
янги туристик йўналиш сифатида хорижлик саёҳатчиларни ўзига жалб қиляпти.
Мамлакатда кўплаб йирик халқаро туристик операторлар ишлаяпти. Шу жумладан,
Алматида HiSEAS International компаниясининг Марказий Осиё офиси очиляпти. У
дунё давлатларида 45 та ваколатхонага эга, Қозоғистон глобал туризм
харитасидаги янги пункт бўлиши кутиляпти.
Қайрат Садвақасов, Hiseas International компаниясининг
Марказий Осиё бўйича стратегик маслаҳатчиси:
- Биз ўтказилган кўп сонли кўргазмалар,
роудшоулардан сўнг туристлар оқими ошиб бораётганини кўряпмиз. Бу жаарён фақат
Қозоғистон эмас, Марказий Осиёнинг бошқа йўналишларида ҳам кузатиляпти.
Менимча, биз бугунги вазиятдан фойдаланган ҳолда имкон қадар кўпроқ туристларни
Қозоғистонга ёки Марказий Осиё мамлакатларига олиб келишимиз зарур. Ҳозир биз
Жанубий-Шарқий Осиё ва Шарқий Осиёга катта эътибор билан қараяпмиз. Шунингдек,
Европа ва Яқин Шарқ йўналиши ҳам жуда муҳим.
Йирик халқаро
туристик оператор офиси очилиши Алматини минтақага келаётган саёҳатчилар учун
очиқ «дарвоза»га айлантиради. Келаси йил март ойидан бошлаб «Алмати – Токио»
авиайўналиши ишга тушиши, бошқа авиайўналишлар Қозоғистоннинг жозибадорлигини
оширади. Мамлакатимизнинг яна бир ўзига хос жиҳати – унда турли-туман туризм
турлари, шу жумладан, бугунги кунда фаол оммалашаётган экологик туризм
ривожланиб боряпти. Қозоғистонда бетакрор флора ва фаунаси бўлган 14 та миллий
парк мавжуд. Қайрат Садвақасовнинг таъкидлашича, дунё бўйича мамлакат таклиф
эта оладиган аутентик таассуротларга эҳтиёж катта. Экспертлар фикрича, HiSEAS
компаниясининг Қозоғистонда иш юритиши туризм ривожига катта ҳисса қўшади,
бошқа инвесторларнинг минтақага ишончини орттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

