Қозоғистон ва Черногория Президентлари музокара ўтказди

Қозоғистон ва Черногория Президентлари музокара ўтказди

Бугун Астана Черногория Президентини кутиб олди. Яков Милатович Қозоғистонга биринчи расмий ташрифи билан келди. Маросим Мустақиллик саройида ўтказилди. Икки давлат президентлари расмий делегация аъзоларини таништирди, Қозоғистон ва Черногория мадҳияси янгради.


Сўнгра президентлар музокара ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу ташрифнинг тарихий аҳамиятини, икки томонлама муносабатларга чнги туртки беришини таъкидлади. Зеро, Қозоғистон барча йўналишларда Черногория билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Савдо, инвестиция, транспорт алоқаси, рақамли ечимлар, қишлоқ хўжалиги, туризмга устуворлик берилади. Ўз навбатида Яков Милатович Астана ва Подгорица ўртасидаги алоқалар янги даражага чиқишини тасдиқлади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Имкониятдан фойдаланиб, мамлакатингизнинг 20 йиллиги билан табриклайман. Ўтган йиллар давомида яхши алоқаларни йўлга қўйганимизни таъкидламоқчиман. Муносабатларга янги мазмун бериш вақти келди ва бунинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Яков Милатович, Черногория  Президенти:


- Ушбу ташриф алоқаларимизнинг янги даражага чиқаётганини кўрсатади. Бу ерга дўст мамлакат вакили сифатида келдим. Мен билан бирга Черногория бизнеси ҳам бор. Икки давлат савдо палаталари бизнес-форум ўтказади, қатор меморандумлар имзоланади.


Черногория Қозоғистоннинг Болқон минтақасидаги энг ишончли ҳамкорларидан бири. Томонлар мунтазам юқори даражада сиёсий мулоқот олиб боради. Мамлакатимизнинг Подгорицеда ишлаётган Бош консуллиги ҳам алоқалар чуқурлашишига хизмат қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Черногорияда Астана дипломатик ваколатхонасини очишни таклиф этди. товар айланмаси ва иқтисод соҳасида Давлат раҳбари Черногория тадбиркорларига мамлакатда қулай инвестициявий иқлим яратилганини кўрсатиб ўтди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қозоғистон  бозорида таъсирини кенгайтиришдан манфаатдор Черногория компанияларини қўллайди. Тадбиркорларингиз учун қулай шароитлар яратишга ҳозирмиз.


Қосим-Жўмарт Тўқаев айни вақтда Черногория раҳбариятининг Европа Иттифоқига кириш сари амалга ошираётган конструктив фаолиятини юқори баҳолади. Яков Милатович эса бу майдонча икки давлат алоқаларини мустаҳкамлашини таъкидлади.


Яков Милатович, Черногория  Президенти:


- Биз ҳозир Европа Иттифоқига киришнинг якуний босқичидамиз. 2028 йилга бориб ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўламиз, деб умид қиламиз. Бу эса Қозоғистон ва Черногория ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамловчи яна бир майдончага айланади.


Томонлар маданий-гуманитар алоқаларни ҳам унутмайди, улар мамлакатлар ўртасида дўстлик ва ҳамфикрлиликни мустаҳкамлаш омили деб ҳисоблайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Черногория Миллий кутубхонасида Абай маркази очилгани учун миннатдорчилик билдирди. Музокаралар якунида давлат раҳбарлари Қўшма баёнот қабул қилди. Ташриф доирасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Улар туризм, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, икки мамлакат савдо-иқтисодий палаталари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга тааллуқли.

Абдумалик Сарманов таржимаси.