Марказий Осиё талабалари Астанада таълим олди

Марказий Осиё талабалари Астанада таълим олди

Астанада Қирғизистон ва Тожикистондан келган 20 нафар тиббиёт университетлари талабалари таълим олди. Улар Қозоғистон тиббиётчилари тажрибаси, соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги технологиялар билан танишишди. Семинарлар KazAID — Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги томонидан ташкил қилинди. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа ўтган йили ишга туширилганди. Бўлажак тиббиётчилар ва Марказий Осиёнинг тегишли таълим даргоҳлари ўқитувчиларига иккита курс тақдим этилди.

Ақилай Шакенова, И. К. Ахунбаев номли Қирғизистон давлат тиббиёт академияси талабаси:

- Бу ерга учта давлат - Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон талабалари келди. Ҳам билим, ҳам маданиятлар алмашинуви юз берди.

Таъкидлаш лозимки, бу — ягона дастур эмас. Минтақа мамлакатлари билан Қозоғистон бошқа соҳаларда ҳам билим ва тажриба алмашаяпти. Академик мобиллик доирасида ҳам Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик мустаҳкамланяпти.

Арманай Қабдешова, KAZAID матбуот котиби:

-  Ушбу дастур KazAID грантлари туфайли иштирокчиларга бепул тарзда тақдим этилади. Бизда учта асосий дастур бор – дипломатларни ўқитиш учун «Дўстиқ: дипломатия», тиббиётчилар учун «Авиценна: саломатлик» ва Ай-Ти ходимлари учун «Дўстиқ: рақамлаштириш». Дастурлар Марказий Осиё мамлакатлари мутахассислари учун мўлжалланган, икки йилдан буён уларни таклиф қиламиз, Қозоғистонда ўқитамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси