Қозоғистонда СИ ёрдамида ишловчи тиббий экзоскелет
яратилди. Nazarbayev University олимлари ясаган ускуна инсультни бошидан
кечирган, таянч-ҳаракат аппаратида ноқисликлар бор одамлар реабилитацияси учун
зарур. Ишланма клиник фойдаланишга тайёр. Мамлакатимизда расмий рўйхатдан ўтди.
Аввал бундай ускуна бизда бўлмаган. Аппарат югуриш майдончаси, осма тизим ва
моторлари, датчиклари бўлган роботлашган каркасдан иборат. Мажмуа пациент яна
юра бошлашига ёрдамлашади, мутахассислар реабилитация жараёнини назорат қилади.
СИ алгоритмлари реал вақтда ҳаракатларни таҳлил қилади, ёрдамни шароитга мос
шаклда ўзгартиради. Ҳар бир бўғинга тушадиган юкламани алоҳида ҳисоблайди,
мускул ишини бажаради. Экзоскелет нархи хориждан келтириладиганидан бир неча
марта арзон бўлиши кутиляпти.
Айбек
Ниетқалиев, Nazarbayev University Робототехника кафедраси ассистент-профессори:
—
Бу, менимча, реал клиник шароитда ишлатиладиган дастлабки ускуна бири бўлади.
Ундан Болаларни реабилитация қилиш марказидан бошқа жойларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, пилот лойиҳалардан бири. Ишланма травматология,
ортопедия ва бошқа миллий марказларда ҳам ишлатилиши мумкин. Балки хусусий
клиникалар ҳам харид қилиши мумкин. Биз хориждаги марказларга ҳам очиқмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

