Қозоғистонда Халқ бирдамлиги
кунига 5 мингтадан зиёд тадбир ўтказилди. Ватанпарварлик флешмоблари, фестиваллар, концерт ва таълим акциялари
турли минтақаларни қамраб олди. Республика пойтахтида ҳам 60тадан зиёд тадбир ташкил қилинди. Астанадаги Дўстлик уйи қошидаги сайл дўстлик ва ҳамжиҳатлик
кайфиятида ўтказилди. Унда минглаб шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари тўпланди. Улар учун этно-маданият бирлашмалари артистлари санъатини намойиш қилди. Ҳар бир иштирокчи қўшиқлар, рақслар, миллий либосларни томоша қилди, байрамда қатнашиш имконига эга бўлди.
Дмитрий
Останькович, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари:
- Дўстлик уйи –
катта ва аҳил оила. Бунда 24 та этномаданий марказ жойлашган. Ҳар куни турли
воқеалар юз беради, тадбирлар ўтказилади. Биз байрамни очиқ чеҳра, рақслар,
қўшиқлар, ўйинлар, ажойиб ярмаркалар билан кутиб оламиз.
Жажжи болакайлар
учун миллий либослар танлови ўтказилди.
Кульшира
Ахметбекова, Алишанинг бувиси:
- Неварам Алиша
эгнидаги либос фалсафаси – барча халқларнинг тинч-тотув Қозоғистон атрофида
бирлашиши.
Байрам
турли этнослар маданияти билан танишиш майдончаси, одамлар ўртасида ўзаро мулоқот
мустаҳкамланадиган ҳудудга айланди.
Ержан
ва Виктория, шаҳар аҳлидан:
- Рафиқам бу байрам ўтишини ижтимоий тармоқдан билди, тонг саҳардан
келиб байрам қиляпмиз.
- Болаларга ота ва она томони анъаналарини ўргатяпмиз. Бир-бири билан
маромида ўйнашяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

