Жорий йилда Қозоғистонда Абай Қўнонбоевнинг 180 йиллиги нишонланади. Президент топшириғига кўра, мамлакатда
қатор тадбирлар ўтказилди. Уларнинг асосий қисми эса август ва сентябрь ойларига мўлжалланган. Минтақаларда тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Ҳукумат йиғилишида буюк қозоқ шоири юбилейига тайёргарлик муҳокама қилинди.
Ермек
Кўшербаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири
ўринбосари:
- Бизнинг бош мақсадимиз – Абай меросига эътибор. Бу борада креатив саноатни ривожлантиришга
катта эътибор қаратилади. Минтақаларда 16 та креатив марказ очилган. Уларга солиқдан имтиёзлар берилган. Таълим дастурлари ишга тушди. Бизнинг мақсад – иқтидорли ёшларни топиш, уларнинг лойиҳаларига ёрдам кўрсатиш, инвесторлар жалб этиш. Сўнгра креатив маҳсулотлар халқаро бозорларга чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

