Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини Ийди Қурбон билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини Ийди Қурбон билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини муқаддас Ийди Қурбон билан табриклади. Бу айём инсонийлик, меҳр-мурувват ва адолат, масъулият ва ҳамдардлик тимсоли ҳисобланади. Давлат раҳбари таъкидлашича, барча мусулмонлар эъзозловчи ушбу байрам бунёдкорлик ва хайрия ташаббусларини илгарилатишга хизмат қилади. Президент, шунингдек, анъанавий динимиз умуммиллий маданий кодга мувофиқлигини кўрсатиб ўтди. Оғир даврларда халқ ҳамиша жисплашган, муҳтожларга ёрдам кўрсатган. Баҳорда юз берган тошқинлар вақтида мана шу фазилат яққол намоён бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Астанадаги Ҳазрат Султон масжидига ҳам борди. Унда Қуръони карим ўқилди ва Давлат раҳбари номидан қурбонлик қилинди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.