Астана автобусларида Абай асарлари янгради

Астана автобусларида Абай асарлари янгради

Астана автобусларида Абай асарлари янгради. «Әжелер Шаңырақ» ансамбли буюк қозоқ шоири, мутафаккири ва файласуфининг 180 йиллигига ажойиб челленж тайёрлади. 10-автобус йўналиши унинг яккахонлари учун концерт майдончасига айланди. Акция қатнашчилари Республика кўчаси бўйлаб аэропорт томонга бораркан, йўловчилар учун Абай шеърлари ва қўшиқларини жонли ижро этди.

Произведения Абая прозвучали в автобусах Астаны. Необычный челлендж к 180-летию великого казахского поэта, мыслителя и философа подготовил ансамбль «Әжелер Шаңырақ». Концертной площадкой для его солистов стал маршрут №10. Участники акции проехали по улице Республики в сторону аэропорта, где по пути радовали пассажиров живым исполнением стихотворений и песен Абая.

Кулаш Қўспармақова, «Әжелер Шаңырақ» ансамбли раҳбари:

- Янги авлод учун Абай мероси аҳамиятли эканлигини тушуниш жуда муҳим. Бу билим авлоддан авлодга ўтиши, боғча, мактаб, олий таълим даргоҳлари, ёшлар ишлаётган жойларда янграши зарур. Улар Абай асарларини билиши, ўқиши, тинглаши, ёзиб олиши, ёдлаши керак.

Жамоат транспортига чиққан Астана аҳли ва меҳмонлари челленжни юқори баҳолади.

– Маза қилдик, Абай қўшиқларини куйлаб кайфиятимизни кўтаришди. Жуда ёқди.

- Мамлакатимиз, аждодлар хотирасини унутмаган ва эъзозлаган одамлар учун фахр ҳиссини кўнглимдан ўтказдим.

- Бундай акциялар анъаналаримизни эслатиб қўйишнинг яхши воситаси. Ёшлар Абайни тинглаши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси